• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 сентября 2025

Ангренда автобус ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда автобус ҳайдовчиси ташқарига отилиб чиқди - видео

Тўқнашув автобус қайрилиб олаётган вақтда содир бўлган. ЙТҲ вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган.

2908
0
Видеодан кадр

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда юк машинаси ва йўловчи автобуси иштирокидаги ЙТҲ видеоси тарқалган эди. Зарба натижасида автобус ҳайдовчиси автобус ойнасидан отилиб чиқди.

"Миллар" дастурининг репортажида маълум қилинишича, ушбу ЙТҲ 19 август куни соат 10:30 атрофида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида содир бўлган.

Автобуснинг 58 ёшли ҳайдовчиси қайрилиб олаётган вақтда ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 34 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Юк машинаси автобуснинг ён қисмига келиб урилиши натижасида автобус ҳайдовчиси ён ойнадан отилиб чиққан. Автобус ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Аниқлик киритилишича, ЙТҲ вақтида автобусда йўловчилар бўлмаган.

2908
0

Комментарии