Янги халқаро аэропорт учун Тошкент вилоятидан 1309,76 гектар ер майдони ажратилади, деб хабар бермоқда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Матбуот хизмати.
Хусусан, пойтахт вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 790,76 гектар, Қуйи Чирчиқ туманида 519 гектар ер майдони ажратилиши режалаштирилган.
Шундан 1075,45 га суғориладиган ерлар, 112,69 га боғлар, 0,65 га яйлов ва пичанзорлар, 120,97 га бошқа ерлар ҳиссасига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, янги аэропорт ҳозирги аэропортдан 17 км жанубда жойлашади ва соатига 40 та авиарейсга хизмат кўрсатади.
Биринчи босқичда янги аэропорт йилига 20 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Бир вақтнинг ўзида у 169 тагача ҳаво кемасини сиғдира олади.
Телетраплар (терминалдан тўғридан-тўғри самолётга кўприклар) сони биринчи босқичда 14 та, якуний босқичда эса 45 тагача бўлади. Асосий хизматлар тўғридан-тўғри терминалнинг ўзида қулай бортга чиқиш имконияти билан тақдим этилади.
Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади. Лойиҳа қиймати ва хусусий инвесторлар ҳақидаги маълумотлар ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Комментарии