• 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 6 октября 2020

"Сардоба иши" бўйича айбдорлар сони 17 тага етган

Аввалроқ 9 нафар шахсга нисбатан жиноий иш очилиб, қамоққа олингани хабар қилинган эди.

1688
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 1 май куни юз берган “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва бунинг оқибатида катта ҳажмдаги ер майдонларини сув босиши бўйича Жиноят кодексининг 207 ва 258-моддаларида назарда тутилган жиноятлар аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тўғон қурилиши ва бошқа ташкилий ишларга дахлдор 9 нафар шахсга нисбатан жиноий иш очилиб, қамоққа олингани хабар қилинган эди.  

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғоннинг лойиҳаланиши, қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига даҳлдор 17 нафар шахс, жумладан буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилотлар “Резаксой сув қурилиш” УК, “Омад Дубл” МЧЖ, “Сариосиё қурилиш” МЧЖ, “Транс Сервис Комплекс” МЧЖ, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи тегишли (167, 203, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, айбланувчиларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

“Жиноят иши доирасида тегишли идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари давом эттирилмоқда. Айбдор шахсларни аниқлаш билан бирга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда” дейилади хабарда.

1688
0