• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 августа 2025

Тошкентда 10 ва 11-синфлар видеокузатув камералари билан жиҳозланади

Мазкур қарор пойтахт ҳокими томонидан имзоланди.

1475
0
E1.RU / Иллюстрация

Тошкент шаҳар ҳокими “Тошкент шаҳрида умумтаълим мактабларида таълим сифатига янада эътибор қаратиш ва ўқувчиларнинг дарсларга қатнашини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, Олмазор туманидаги 31 та мактабнинг 250 та синфида тажриба тариқасида Smart School электрон дастури орқали таълим сифатини доимий назорат қилиш тизими жорий этилади.

Ушбу дастур ўқувчиларнинг дарсларда қатнашиши, сунъий интеллект ёрдамида уларнинг психоэмоционал ҳолатини аниқлаш, фанларга бўлган қизиқишини ҳамда ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятини баҳолашни назарда тутади.

Шунингдек, Тошкентдаги умумтаълим мактабларининг 10 ва 11-синфлари Smart School дастури орқали таълим сифатини ошириш мақсадида ўқувчиларнинг дарсга қатнаши ва фанларга қизиқишини кузатиш учун махсус видеокамералар билан жиҳозланади.

1475
0

Комментарии