• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 августа 2025

АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади

Трампнинг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

693
0
prezident.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполлини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди. 

АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакили Ўзбекистон раҳбарига президент Дональд Трампнинг самимий саломи ва Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан табрикларини етказди.

Учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Турли даражаларда самарали алоқалар давом этаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Конструктив сиёсий мулоқот ривожланмоқда, фаол парламентлараро алмашинувлар амалга оширилмоқда. Ўтган ойда Конгрессда Ўзбекистон куни доирасидаги тадбирлар ўтказилди, бу йил кузда Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Хавфсизлик соҳасида, терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш борасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

АҚШ анъанавий равишда Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга кўпайди. Лойиҳалар портфели 11 миллиард доллардан ошган.

Жорий йил июнь ойида ўтказилган Тошкент инвестиция форумида АҚШнинг 100 дан ортиқ етакчи компаниялари иштирок этди.

Минерал ресурслар, авиация, электротехника, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, молия, инновациялар, таълим ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

"С5+1" формати доирасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.

Бўлажак мулоқотлар ва қўшма тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

693
0

Комментарии