• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 августа 2025

Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистонга $233 млн қарз беради

Олинган кредитга А-380 йўлининг қарийб 87 км янгиланади, жумладан Тўрткўл-Элликқалъа-Беруний янги айланма йўли қурилади.

683
0
t.me/ADBUzbekistan

Осиё Тараққиёт банки Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (МОМИҲ)-2 коридорининг асосий қисмини модернизация қилиш лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда Банк матбуот хизмати хабар қилди. 

Лойиҳа доирасида А-380 йўлининг қарийб 87 км янгиланади, жумладан Тўрткўл-Элликқалъа-Беруний янги айланма йўли қурилади. Интеллектуал транспорт тизимлари жорий этилиб, юк машиналари вазнини назорат қилиш, электромобилларни қувватлантириш станциялари бўлган дам олиш жойлари яратилади.

“Инвестициялар Ўзбекистоннинг минтақавий транзит маркази сифатидаги ролини мустаҳкамлаб, Қорақалпоғистонда инклюзив иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлайди. Иқлимга чидамли инфратузилма ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш узоқ муддатли барқарорликни таъминлаб, одамлар ва бизнес учун саёҳатни хавфсизроқ ва самаралироқ қилади”, - дуйди ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая.

Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб $294 млн бўлиб, шундан ОТБ ҳиссаси $233,1 млн ташкил қилади.

683
0

Комментарии