Аввал хабар қилинганидек, Тошкент метрополитида чипталарни харид қилиш учун автоматлаштирилган банкоматлар ўрнатилиши бошланган. Июль ойи бошида 13 та вестибюлда жойлашган кассалар, чипта савдосининг кескин пасайиши сабабли ёпилган эди.
Метрополитен маъмурияти маълум қилишича, шу сабабдан кассир лавозимидаги ходимларга эҳтиёж тобора камаймоқда ва биринчи босқичда 204 нафар кассир ишдан қисқартирилди.
"Жорий йил охирига қадар метрополитеннинг барча бекатларида автоматлаштирилган банкоматлар ўрнатилади. Натижада кассир ва катта кассир лавозимларига эҳтиёж қолмайди ва ушбу лавозимлар бутунлай бекор қилинади", — дейилади хабарда.
Маъмурият айни пайтда касса оператори лавозимида ишловчи ходимлар учун қўшимча имкониятлар яратишни ҳам режалаштирмоқда. Хусусан, қисқартириладиган ҳар бир ходимга ўз истак ва имкониятларидан келиб чиқиб касбий қайта тайёрлаш курсларида иштирок этиш таклиф этилади. Улар бухгалтерия, тикувчилик, қаннодчилик ва бошқа йўналишлардан бирини танлай олади.
Комментарии