• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 28 августа 2025

Фарғонада Қирғизистондан 19 кгдан ортиқ тилла буюмларини ноқонуний олиб ўтган икки нафар шахс ушланди

Ушбу тилла буюмларининг тахминий қиймати 20 млрд сўмни ташкил этган.

1241
0
Видеодан кадр

Давлат чегараларини қўриқлаш ва товар-моддий бойликлар контрабандасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Фарғона туманида яшовчи, 1991 ва 1993 йилда туғилган икки нафар фуқаро қўлга олиниб, улардан қўшни Қирғизистондан ноқонуний равишда давлат чегараси орқали Ўзбекистонга олиб ўтилган тахминий қиймати 20 млрд сўмлик, умумий оғирлиги 19 кг 119 гр бўлган тилла заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда олинган далилий ашёлар экспертизага юборилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

1241
0

Комментарии