• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 августа 2025

Тошкентда чиқинди орқали муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи завод ишга тушди

Чилонзор туманида жойлашган завод иссиқликни тиббиёт чиқиндисини ёқиш орқали ишлаб чиқаради.

1081
0

АҚШнинг Sayar компанияси томонидан тиббиёт чиқиндиларини ёқиш орқали муқобил иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчи Чилонзор туманида жойлашган 16-сон шаҳар касалхонаси ёнидаги тиббиёт чиқиндиларини ёқиш заводи ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги хабар қилди. 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 13 апрелда инвестор, лойиҳа компанияси ва Ўзбекистон Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида инвестиция шартномаси имзоланган эди. 

Унга мувофиқ инвестор ва лойиҳа компанияси иштирокида: — Биринчи босқичда яъни 2024-2025 йиллар давомида 7 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш орқали Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг барча турдаги тиббиёт муассасаларида йилига ҳосил бўладиган 6 минг тонна тиббиёт чиқиндисини термик қайта ишлаб, йилига 20 ГВт соат қувватга эга ускуналарни ишга тушириши белгиланган;

— Иккинчи босқичда яъни 2026-2030-йиллар давомида 108 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш орқали республиканинг қолган ҳудудларида жойлашган барча турдаги тиббиёт муассасаларида йилига ҳосил бўладиган 90 минг тонна тиббиёт чиқиндисини термик қайта ишлаб, йилига 300 ГВт соат қувватга эга ускуналар ишга туширилади.

Мазкур чора-тадбирлар ижроси юзасидан бугунги кунда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган 16-сон шаҳар касалхонасидаги қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, инсинератор ускуналари олиб келинди ва илк завод ўз ишини бошлади. Ҳозирда ушбу заводда кунига 3 тонна миқдоридаги тиббиёт чиқиндиси ёқилиб, бартараф этилмоқда. Завод кунига 20 соатда 6 тонна чиқинди ёқиш қувватига эга.

Таъкидлаш жоизки, бу каби тиббиёт чиқиндиларини самарали утилизация қилишга мўлжалланган навбатдаги заводларнинг қурилиши Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Тошкент Тиббиёт академиясининг 2-клиникаси (ТошМИ) ҳамда Тошкент туманидаги Тошкент Педиатрия тиббиёт институти (СамПИ) тиббиёт муассасаларида қизғин давом этмоқда.

1081
0

Комментарии