• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 октября 2020

Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши вафот этди

ЙТҲга Nexia ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

1370
0
Иллюстрация / tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, 5 октябрь куни 33 ёшли А. С. ўзининг бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини Қарши туманидан Нишон туманига қараб бошқариб бораётиб вақтида автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, ағдарилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.  

Натижада, автомашина йўловчиси 54 ёшли М.О. олган тан шикасти натижасида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

58 ёшли ва 54 ёшли йўловчилар эса оғир тан шикасти билан РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг “Жонлантириш” бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларига қарамасдан шу куни вафот этишган.   

Ушбу ҳолат бўйича Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

1370
0