Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, Республика бўйлаб барча умумтаълим мактабларида янги – 2025/2026-ўқув йили дарс жараёнлари жорий йилнинг 2 сентябридан (сешанба куни) бошланади.
Мактаблардаги ўқув жараёнининг биринчи дарс соатларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Келажак соати” дарслари ўтказилади.
Шунингдек, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” тантанали топширилади.
Комментарии