• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 августа 2025

Ҳар бир маҳаллада футбол майдони барпо этилади

Президент бу борада тегишли қарор имзолади.

1018
0
UzNews.uz

Жорий йил 1 октябрдан маҳаллаларда «Ҳар бир маҳаллага — футбол майдони» дастури жорий этилади. Бу ҳақда Президент қарорида қайд этилган.

Ҳужжатга кўра, дастур доирасида маҳаллалардаги бўш турган давлат объектлари (ер майдонлари) футбол майдонлари қурилиши учун фойдаланилади.

Камида 10 йил давомида ушбу майдонлардан фақат футбол майдонлари сифатида фойдаланишга рухсат этилиши белгиланган.

Шу билан бирга, бўш ер майдонлари онлайн-аукцион орқали сотувга қўйилади.

1018
0

Комментарии