Вилоятда тоғли рекреация ҳудудлари, сув омборлари, кўллар ва дарё соҳилларидан самарали фойдаланган ҳолда табиатга зиён етказмасдан экотуризм йўналишида лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Қумқўрғон туманида жойлашган "Жанубий Сурхон сув омбори" ҳудудида умумий майдони 15,7 кг бўлган, қиймати 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилиши режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида:
табиий муҳитни асраб-авайлаш;
янги яшил майдонлар яратиш;
экологик талабларга мос йўл ва инфратузилмалар барпо этиш;
оқова сувларни тозалаш тизимини жорий этиш.
Вилоят ҳокими таклиф ва тавсиялар асосида такомиллаштирилган лойиҳа тақдимоти билан танишди. Қурилиш ишларини тизимли ва босқичма-босқич амалга ошириш, белгиланган талаблар асосида қисқа муддатларда бошлаш вазифаси топширилди.
Шунингдек, собиқ "Сурхон комбинати" МЧЖга тегишли, ҳозирда тижорат банклари балансидан жой олган фойдаланилмаётган биноларда темир-бетон кластери ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Бўш биноларни аниқ лойиҳа ва инвестиция талаблари асосида аукционга чиқариш чоралари белгилаб берилди.
Комментарии