• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 августа 2025

Янги иш ҳафтасида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилади

Иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

718
0
UzNews.uz

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, ўтган дам олиш кунларида кузатилган нисбатан қулай ҳарорат фонида бугундан бошлаб республика ҳудуди бўйича ҳарорат кўтарила бошлайди. Иш ҳафтаси давомида ҳаво 36–39 даража атрофида, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 40 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Кунлар кам булутли ва қуруқ ўтади. Шимолий ҳамда чўл ҳудудларда айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда эса чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда об-ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 36–39 даража, кечаси эса 21–24 даража атрофида бўлади.

718
0

Комментарии