• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 августа 2025

Ўзбекистонда чиқинди ташувчи электр мотороллерлардан фойдаланиш бошланди

Электр мотороллерлар тизими дастлаб Самарқандда синов тариқасида ишга туширилди.

786
0
t.me/sanitationuz

Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан соҳада олиб борилаётган ишларни Самарқанд вилояти мисолида таништириш мақсадида 21-22 август кунлари пресс-тур ташкил этилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Жараёнда 20 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Дастлаб, республикада тажриба тариқасида илк бор Самарқанд шаҳрида жорий этилган янги тизим — чиқинди ташувчи электр мотороллерлар фаолияти билан таништирилди.

Жумладан, шаҳарнинг “Қўшҳовуз” ва “Ургути” МФЙлари мисолида санитар тозалаш хизматида тор кўчаларда ҳаракатланишда ихчам, ҳам соҳа вакиллари, ҳам аҳоли учун ҳар томонлама қулай бўлган ушбу техникаларнинг афзалликлари ҳақида масъуллар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Электрли мотороллерларнинг 2 кишили салонида ёз ва қиш фаслларига мослаштирилган совитиш ҳамда иситиш тизимлари яратилган.

Бензинли мотороллер 6 литр бензин сарфи билан 1 тоннагача (3,5 куб.л) чиқиндини 100 км масофага бемалол таший олади.

Электрли мотороллерларда эса 150 амперли 72 волтли қувватлагич жойлаштирилган бўлиб, 1 тонна юкни 60-80 км масофага ташиб бориш хусусиятига эга. Муҳим жиҳати барча техникаларга 1 йил кафолат муддати мавжуд.

786
0

Комментарии