• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 августа 2025

Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди

Туманнинг аввалги ҳокими 10 минг доллар пора олишда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

824
0
Жиззах вилояти ҳокимлиги

Жиззах вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, 22 август куни Шароф Рашидов туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этди. Кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Унда вилоят ҳокими Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига — Ашуров Асилбек Рахмонович номзодини депутатларга тавсия этди. 

Вилоят ҳокимининг Ашуров Асилбек Рахмоновични Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Маълумот учун, Ашуров Асилбек Рахмонович 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шароф Рашидов туманининг аввалги ҳокими Маҳмуд Парсаматович Холбўтаев 10 минг доллар пора олишда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

824
0

Комментарии