• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 августа 2025

Бишкекда Саида Мирзиёева иштирокида аёллар-лидерлар форуми бўлиб ўтди

«Аёл — дунёни яхшиликка ўзгартирувчи лидер» халқаро форуми иқтисодиётдан тортиб давлат бошқарувигача бўлган турли соҳаларда истиқболни муҳокама қилиш майдонига айланди.

626
0

2025 йил 20 август куни Бишкек шаҳридаги «Ала-Арча» давлат қароргоҳида «Аёл — дунёни яхшиликка ўзгартирувчи лидер» халқаро форуми бўлиб ўтди. Унда Қирғизистоннинг биринчи хоними Айгул Жапарова ҳамда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этди.

Форум икки мамлакатнинг аёл лидерларини иқтисодиёт, технологиялар, экология, таълим ва давлат бошқаруви йўналишларидаги истиқболлар ҳақида мулоҳаза юритиш учун бирлаштирди.

Саида Мирзиёева ўз чиқишида жамиятда гендер тенглиги, аёлларнинг турмушдан кейинги ҳаёти ҳамда инсон ҳуқуқлари масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, у 2023 йилда Ўзбекистон минтақада биринчи бўлиб оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилганини таъкидлади.

«Халқаро форумда ҳар бири оилада, ишда, жамиятда ҳаётни ўзгартириб келаётган, фидойи, кучли ва мақсадга интилувчан иштирокчилар тўпланди. Бизга керак бўлгани — бу тенг имкониятлар, давлат ва жамиятнинг ғояларимизни қўллаб-қувватлаши ҳамда ўзимизга ишонч.

Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган аъло даражадаги маърузачилар буни амалда исботлади — улар мамлакатларимиз тараққиёти, жасорат ва ўз ҳуқуқлари учун курашни ифодаладилар.

Муносиб, зукко, фикрлай оладиган, профессионал ва республикаларимиз равнақи йўлларини аниқ кўра оладиган бу аёллар орзуга интилиш ва қийинчиликдан қўрқмаслик кераклигини кўрсатдилар. Биз албатта бирлашишимиз зарур!» — дея фикр билдирди Саида Мирзиёева.

626
0

Комментарии