Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида энг кўп берилган савол ва мурожаатлар солиқ ставкаларини пасайтиришга оид бўлди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Амалдаги тартибга кўра, йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан ошган корхоналар фойда солиғи бўйича аванс тўловларини амалга ошириши шарт эди. Бу эса уларда айланма маблағлар билан боғлиқ қийинчиликларни юзага келтирарди.
Президентнинг таъкидлашича, эндиликда мазкур тартиб йиллик айланмаси 50 миллиард сўмдан юқори бўлган корхоналаргагина татбиқ этилади.
«Натижада деярли 19 минг тадбиркорнинг ихтиёрида қўшимча 2 трлн сўм айланма маблағ қолади», — деди давлат раҳбари.
Комментарии