• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 21 августа 2025

Интернетда "Абдуллоҳ" номи билан танилган "тиктокер" қамалди

У миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш ва Ўзбекистон Республикаси президентига тажовуз қилишда назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб судланди.

1775
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 9 апрель куни интернетда "Абдуллоҳ" номи билан танилган "тиктокер" қамоққа олингани ҳақида хабар берган эдик. Олий суд матбуот хизмати Азиз Абидов унга нисбатан суд ҳукми ўқилгани ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ҳукми билан 1999 йилда Тошкент вилоятида туғилган "тиктокер" В.Д. ЖКнинг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми ва 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси президентига тажовуз қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.

"Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади," - дейилади хабарда.

1775
0

Комментарии