Туркистон вилоятида ўзбекистонлик ва қозоғистонлик фуқаролар иштирокида ноқонуний ёқилғи ўтказиш иши бўйича суд ҳукми чиқди
Суд материалларига кўра, жорий йил июль ойида айбланувчи К. бензиннинг Ўзбекистондаги юқори нархидан фойдаланиб, ноқонуний даромад топиш мақсадида ўз таниши — фуқаро Р. билан тил бириктирган. Улар трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ тузишга келишиб олган.
К. гуруҳ раҳбари сифатида Е., И., А., М. ҳамда аниқланмаган ўзбекистонлик фуқароларни жалб қилган. Кейинчалик Сариоғоч туманидаги хўжалик ҳовлисида 375 метрлик ер ости қувури ўтказилиб, унинг бир қисми Қозоғистон, иккинчи қисми эса Ўзбекистон ҳудудига туташтирилган.
2024 йил августидан декабригача улар божхона назоратидан четлаб, 420,34 тонна АИ-92 маркали бензинни ноқонуний равишда чегара орқали ўтказган. Уни бозор баҳосидаги умумий қиймати 112,5 млн тенгени ташкил этган.
Суд ҳукмига кўра, уруҳ бошлиғи К. 15 йилга озодликдан маҳрум этилди, И., А., М. ва Е. эса 13 йилдан озодликдан маҳрум қилинди.
Тинтув жараёнида топилган 3 млн тенге, 16 минг литр АИ-92 бензини ҳамда «ЗИЛ» ва «ГАЗ» юк автомашиналари давлат фойдасига мусодара қилинди.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида фуқаролар икки ой давомида ноқонуний равишда ёқилғи ўтказиб келаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Комментарии