• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 августа 2025

Пойтахтда 9 млрд сўмлик сохта дори ишлаб чиқарган яширин цех фош этилди

Ноқонуний тарзда ишлаб чиқарилган дори воситалари қиймати 9 млрд сўмга етган бўлиши мумкин эди. Тезкор тадбир давомида ярим тонна хом ашё, минглаб қутиларда қўлбола препаратлар ва 150 минг долларлик ускуналар мусодара қилинди.

1008
0
Божхона қўмитаси

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Мирзо-Улуғбек туманида тезкор тадбир ўтказиб, ноқонуний дори ишлаб чиқариш цехини тўхтатди.

Маълум бўлишича, номувофиқ бинода тегишли рухсатномаларсиз ва антисанитария шароитида катта миқдорда дори воситалари тайёрланган.

Текширувда ярим тонна атрофида хом ашё, 180 кг тайёр маҳсулот, қарийб 3 минг дона таблетка ва капсула қутилари ҳамда 133 шиша қўлбола дори воситалари мусодара қилинди.

Шунингдек, цехдан 19 та ускуна, 21 та металл қолип, «Нейромидин» ва «Парацетамол» дори воситалари учун штрих-кодли 132 пачка ёрлиқ, йўриқнома ва этикеткалар топилди. Ускуналарнинг умумий қиймати тахминан 150 минг долларга баҳоланмоқда.

Экспертизага кўра, мусодара қилинган хом ашёдан 850–900 минг дона «Фаниган» таблеткаси ишлаб чиқариш мумкин бўлган. Унинг дорихоналардаги ўртача нархи 10 минг сўм эканини инобатга олганда, қиймати 8,5–9 млрд сўмга тенг маҳсулотнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди.

Ҳозирда божхона органлари томонидан дастлабки текширув ишлари олиб борилмоқда.

1008
0

Комментарии