17 август куни Уртасирдарё тумани ИИБ навбатчилик қисмига 23 ёшли аёл мурожаат қилиб, 16 август куни унинг тўрт ёшли ўғли уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини маълум қилди.
Ҳодиса жойига туман прокурори вазифасини бажарувчи, прокуратура терговчиси, туман ИИБ бошлиғи ва бошқа тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб борди.
18 август куни «Янгитурмуш» маҳалласидан ўтувчи ариқдан бедарак йўқолган боланинг жасади топилди. Текширув давомида унинг танасида ҳеч қандай жароҳат аломатлари аниқланмади.
Ҳозирда туман прокуратураси ходимлари томонидан дастлабки текширув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии