15 июлдан 15 августга қадар мамлакат бўйлаб «Хавфсиз ва соғлом мамлакат» тадбири доирасида 707 мингта ЙҲҚ қоидабузарлиги аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати UzNews.uz’га маълум қилди.
Давр мобайнида қарийб 85 минг ҳайдовчининг автомобили жарима майдончаларига жойлаштирилди. Шунингдек, 153 мингдан зиёд фуқаро кузатувсиз қолдирилган автомашина, велосипед кабилар учун огоҳлантирилди.
Йўлларда 18,7 мингта янги белги ўрнатилди, 270 та светофор жойлаштирилди, 772 минг квадрат метр йўл чизиқлари чизилди, 580 та кўтарилган пиёдалар йўлаклари барпо этилди, 7,1 мингта светофор таъмирланди.
Шу билан бирга, Тошкент ва ҳудудлардаги 18 та маҳаллада ноқонуний ўрнатилган шлагбаум ва тақиқловчи белгиллар демонтаж қилинди.
Кўрилган чоралар натижасида йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган ойга нисбатан 41,3 фоизга камайди.
Маҳаллалар ва аҳоли пунктларига 153 816 та кузатув камераси ўрнатилди. 6 392 та дўкон ва 5 949 та уй техника воситалари орқали, 2 031 та объект эса жисмоний қўриқлашга олинди.
Натижада мамлакатда жиноятчилик 29 фоизга, олдини олиш мумкин бўлган ҳолатлар 39 фоизга камайди, жиноятларни очиш даражаси эса 50 фоизга ошди.
Комментарии