• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 октября 2020

Кўчабоши ва уйбошиларга ҳар ойда компенсация тўлаш таклиф қилинди

Маҳаллалар фаолиятида қатнашувчи ушбу фуқароларга БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўлаб бериш таклиф қилинмоқда.

1240
0
Иллюстрация / t.me/mahallavaoilainfo

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги муаллифлигида “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол қатнашаётган фуқароларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага чиқарилди. Тегишли лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йилнинг 1 январдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол қатнашаётган кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўлаб бериш таклиф қилинган.

Белгиланишича, уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

Қарор билан янги киритилган ушбу тушунчаларга изоҳ берилган. 

Унга кўра, кўчабоши – фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчаларнинг географик жойлашувига қараб, аҳолининг умумий йиғилишида сайланган ва улар номидан фуқаролар йиғинида фаолият олиб борадиган, уларнинг қонуний манфаатларини ифода этадиган фуқаро;

уйбоши – фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп квартирали уйларнинг географик жойлашувига қараб, аҳолининг умумий йиғилишида сайланган ва улар номидан фуқаролар йиғинида фаолият олиб борадиган, уларнинг қонуний манфаатларини ифода этадиган фуқаро.

Қарор муҳокамаси 21 октябрга қадар давом этади.

1240
0