• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 августа 2025

Сурхондарёда бир аёл продюсер эрининг олти йиллик зўравонлигидан шикоят қилди

Ижтимоий тармоқларда косметолог бўлиб ишлайдиган қизнинг кўкарган ва шилинган ҳолатлари акс этган видео ва суратлар тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур ҳолатга изоҳ берди.

1739
0

Жабрланувчининг синглиси ўзининг Instagram саҳифасида калтаклангани ҳақида айтиб, жамоатчиликни бу маълумотни тарқатишда ёрдам беришга чақирди.

Унинг ёзишича, аёл турмуш қурганига олти йилча бўлган ва шу вақт давомида эри томонидан таҳқирланган ва калтакланган. Қайд этилишича, у косметолог бўлиб ишлаб, яхшигина пул топади ва турмуш ўртоғини деярли тўлиқ таъминлаган.
"У эрини боқарди, чунки оилада фақат ўзи ва онаси ишлаган. Унинг ўзи отасиз ўсган, онаси 2022 йилда вафот этган. Яқинларига муаммолар билан мурожаат қилмаган. У уни сигареталаргача таъминлади - қарзларини, машина кредитини ва ҳатто спорт залига обунани тўлади," - деб ёзади жабрланувчининг синглиси.
Қайд этилишича, аёл эрига берган пулларни у ўйнашларига ҳам сарфлаган.
Продюсер бўлиб ишлайдиган эркак айбловларга изоҳ бериб, турмуш ўртоғини яхши кўришини, ҳеч қачон "аёллар ҳисобига" яшамаганини ва рафиқаси унинг қўллаб-қувватлаши туфайли касбида муваффақиятга эришганини айтди.
Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ муносабат билдириб, 16 августга ўтар кечаси тахминан соат 02:30 ларда Термиз шаҳрининг "Меҳробод" маҳалласида фуқаро Т. Э. ва унинг турмуш ўртоғи Ж. Э. ўртасида жанжал келиб чиқиб, эркак хотинини уриб, унга тан жароҳати етказганини маълум қилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, алоҳида эпизод доирасида аёлга нисбатан илгари содир этилган зўравонлик ва руҳий босим ҳолатлари ўрганилади. 

1739
0

Комментарии