17 август куни Ўзбекистон ва Афғонистон энергетика соҳасида тўртта битим имзолади. Бу ҳақда Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари матбуот хизмати хабар берди.
Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика компанияси ва "Ўзэнергосотиш" АЖ ўртасида шартномалар имзоланди.
Лойиҳалар орасида:
- қуввати 1000 МВт бўлган 500 кВ кучланишли Сурхон - Дашт-и-Алван электр узатиш тармоғини қуриш;
- қуввати 800 МВт бўлган "Арганди" подстансиясини кенгайтириш;
- 220 кВ кучланишли, қуввати 800 МВт бўлган "Кобул - Шайх-Масри" электр узатиш тармоғи;
- Нангарҳорда қуввати 126 МВт бўлган Шайх-Месри подстансиясини қуриш.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун қарийб 243 миллион доллар сармоя киритади. Уларни 18 ой ичида якунлаш режалаштирилган. Шундан сўнг Афғонистон Ўзбекистондан 800-1000 МВтгача электр энергиясини импорт қилиши мумкин бўлади.
Комментарии