Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлашни рағбатлантириш учун бир қатор товарларга экологик йиғим жорий этиш режалаштирилмоқда, бу ҳозирда атиги 5 фоизни ташкил этади.
Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг 15 август куни президентга тақдим этган маълумотларига кўра, биринчи босқичда йиғим батарея ва аккумуляторлар, транспорт воситалари, мойлаш материаллари, қадоқлар, шиналар ва резина камералар, шунингдек, шиша буюмларга тааллуқли бўлади.
Мамлакатда ҳар йили 14 млн тоннага яқин маиший чиқиндилар ҳосил бўлиб, уларнинг катта қисми ҳаво, сув ва тупроқни ифлослантирувчи полигонларга юборилади.
Шу билан бирга, айрим турдаги чиқиндиларни қайта ишлаш пастлигича қолмоқда: шиналар - 17%, шиша - 6,3%, пластмассалар - 11,2%.
Ҳар йили 144 минг тонна электрон чиқинди, 1,8 млн тонна пластик, 647 минг тонна шиша, 250 минг тонна мой ва 217 минг тонна резина пайдо бўлади.
Расмийлар ишлаб чиқарувчиларни ўз чиқиндиларини утилизация қилишга мажбурламоқчи. Бунинг учун Чиқиндиларни бошқариш агентлиги ҳузурида алоҳида жамғарма ташкил этилиб, қайта ишлаш лойиҳалари учун "яшил" субсидиялар ажратилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, биргина қоғоз, пластмасса, резина, шиша ва тўқимачилик маҳсулотларини қайта ишлаш орқали 1 триллион сўмгача хомашё топиш мумкин.
Қурилиш, кимё, электроника ва саноат чиқиндиларини қайта ишлаш йўналишлари ҳам истиқболли ҳисобланади.
Комментарии