Ўзбекистонга келган Фаластин фуқаролари доимий ғамхўрлик ва ижтимоий қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда "Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга меҳр-шафқат тамойиллари асосида давлат томонидан ғамхўрлик ва ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармонида сўз боради.
Ушбу ҳужжатга кўра:
- Ўзбекистонга келган Фаластин фуқароларига зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқаролар учун назарда тутилган нафақа тайинланади;
- меҳнатга лаёқатли ҳар бир меҳмонга (И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан ташқари) ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида нафақа тўланади;
- меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш жойидаги ижара харажатлари қоплаб берилади;
- меҳмонларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа, шунингдек, дафн маросими учун нафақа Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган миқдорларда тўланади;
- меҳмонларнинг ҳар бир оиласига биринчи навбатда зарур бўлган товарлар (маиший эҳтиёж учун ноозиқ-овқат товарлари тўплами) сотиб олиш учун қўшимча равишда бир марталик нафақа тўланади;
- ҳар бир оилага маҳалладан биттадан ижтимоий ходим бириктирилиб, уларни шахсан кузатиб бориш, индивидуал ёрдам кўрсатиш, эҳтиёж ва сўровларини инобатга олиш чоралари кўрилади.
Ру
Общество
15 августа 2025
Фаластиннинг Ўзбекистонга келган кекса фуқароларига нафақа тўланади
Шунингдек, қочқинларга бола туғилганда, дафн маросимида, озиқ-овқат ва уй-жой ижараси учун нафақалар тўланади.
Популярные новости
Смотреть еще-
-
-
Почему «Бунёдкор» оказался на грани выживанияОбщество 31 июля 19:42 -
Комментарии