• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 августа 2025

Тошкентда эртадан бошлаб мактаб бозорлари ишлай бошлайди

Мактабларда жами 12 нуқта, бозорларда эса 287 жой мактаб бозори учун ажратилади.

1151
0
UzNews.uz

Бугун, 14 август куни Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов мактаб ўқувчиларини кийим-кечак, ўқув қуроллари ва бошқалар билан таъминлаш бўйича қарорни имзолади.

Қарорга кўра, пойтахтдаги мактаблар ва бозорларда махсус савдо расталари ташкил этилади. Савдолар 2025 йил 15 августдан 1 октябрга қадар давом этади. 

Таълим бошқармаси жойларда ташкил этилган мактаб бозорлари ҳақида оммавий ахборот воситалари (газета, телевидение, радио ва интернет) орқали эълонлар беради.

Давлат матбуот ва нашриёт-матбаа компанияларига ўқув дарсликлари савдоси учун китоб савдо дўконларининг мурожаатномасига биноан ташкил этилаётган мактаб бозори расталаридан белгиланган тартибда жойлар ажратилади.

Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси томонидан вақтинча 2025 йил август – октябр ойларида ташкил қилинадиган мактаб бозорларида фаолият кўрсатиш учун жалб этилган тадбиркорлардан асосий фаолияти учун солиқ ва бошқа йиғимларни белгиланган тартибда ундириш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.

Мактабларда жами 12 нуқта, бозорларда эса 287 жой мактаб бозори учун ажратилади.

1151
0

Комментарии