Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан жисмоний ва юридик шахсларга божхона органлари томонидан кўрсатиладиган тўловли хизматлар рўйхати ва тарифлари тасдиқланди.
Рўйхат қуйидаги йўналишлар бўйича 68 турдаги хизматларни қамраб олади:
• экспорт-импорт операциялари бўйича маълумот олиш;
• Марказий божхона лабораторияси хизматлари;
• Божхона институти хизматлари; . Миллий кинология маркази хизматлари.
Энг қиммат хизмат — Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо божхона статистикаси (импорт–экспорт) бўйича маълумотларни Божхона қўмитаси ахборот тизимларига тўғридан-тўғри интеграция орқали бир йил давомида олиш:
• 50 мингта товаргача — 25 БҲМ;
• 4 млн тадан ортиқ товар — 250 БҲМ.
Марказий божхона лабораторияси қуйидаги хизматларни кўрсатади:
• тўқимачилик матоларининг таркибини аниқлаш (2–4 БҲМ);
• қимматбаҳо металлар ва тошлардан тайёрланган буюмларни экспертиза қилиш (0,4% БҲМ дан 1,5 БҲМ гача) ва бошқалар.
Миллий кинология маркази 50 дан ортиқ хизмат кўрсатади, жумладан:
• мушук ёки итни клиник текширувдан ўтказиш ва маълумотнома бериш (10% БҲМ);
• мушук ва итларга оддий ва мураккаб операциялар ўтказиш (30%–50% БҲМ);
• турли касалликларни даволаш (10%–30% БҲМ);
• ветеринарни чақириш (15% БҲМ дан 1 БҲМ гача);
• лаборатория текширувлари (10% БҲМ);
• жойига бориб ҳайвонларни ўқитиш (1 соатга 50% БҲМ).
Тўлиқ хизматлар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.
Комментарии