• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 августа 2025

Мандат натижасидан норозилар апелляция бериши мумкин

Абитуриент апелляция шикоятини 24 августга қадар (10 кун давомида) беришлари мумкин.

1146
0
UzNews.uz

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция аризаларини my.uzbmb.uz сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн тарзда 15 августдан 24 августга қадар (10 кун давомида) беришлари мумкин. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига (ёки хабарномада белгиланган жойга) келиши керак.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2025 йил 21 августдан бошланади.

1146
0

Комментарии