• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 августа 2025

Ўзбекистонда илк бор уникал юрак жарроҳлиги амалга оширилди

6 ёшли боланинг зарарланган уч табақали клапани олиб ташланиб, ўрнига юракнинг ўнг бўлмачаси қулоқчасидан клапан ясаб ўрнатилди.

1165
0
ССВ

Куни кеча Тошкент давлат тиббиёт университетининг болалар кўп тармоқли клиникасида Ўзбекистон тарихида илк бор янги турдаги операция ўтказилди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. 

Болалар кардиожарроҳи Бобур Тураев 6 ёшли боланинг зарарланган уч табақали клапанини олиб ташлади, ўрнига эса юракнинг ўнг бўлмачаси қулоқчасидан клапан ясаб ўрнатди.

Технологик жиҳатдан мураккаб ҳисобланган ушбу жарроҳлик амалиёти мамлакатда биринчи бор ўтказилишидан ташқари, ривожланган тиббиёт марказларидагина бажарилиши билан аҳамиятлидир.

Тошкент давлат тиббиёт университетининг болалар кўп тармоқли клиникасида жорий йилнинг ўтган 8 ойида тиббиёт фанлари номзоди, бўлим мудири Нодир Ибрагимов бошчилигида 500 га яқин кардиожарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Бунда Бобур Тураевнинг ҳам алоҳида ҳиссаси бор.

Маълумот учун, Б. Тураев 2018–2019 йилларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида Буюк Британиянинг University College London университети магистратура босқичида таълим олган. У 10 га яқин ривожланган давлатлар клиникаларида малака оширган ва 20 га яқин илмий мақолалар муаллифи саналади. Ёш бўлишига қарамай, минг нафардан ортиқ бемор болаларда юрак операцияларини муваффақиятли бажарган.

1165
0

Комментарии