• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 августа 2025

Қўқонда қалбаки 120 минг долларни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

21 ёшли маҳаллий фуқаро шартли харидорга қалбаки 50 миллион сўмни ҳақиқий пулга сотаётган вақтида қўлга олинди.

517
0
t.me/xavfsizlik_uz/1529

Фарғонада 2003 йилда туғилган-шахс маҳаллий фуқаро қалбаки пулларни муомалага киритиш билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур шахс 50 млн сўм миқдоридаги қалбаки пулларни “шартли харидор”га ҳақиқий 8 млн сўм эвазига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, 50, 100 ва 200 минг сўмлик жами 315,5 млн сўм миқдоридаги қалбаки купюралар ҳамда 100 АҚШ долларлик жами 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки купюралар борлиги маълум бўлди ва тегишли тартибда олиб қўйилди.

Ҳозирда қалбаки “пулфуруш”га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу қалбаки пул маблағларини унга етказиб берган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

517
0

Комментарии