• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 августа 2025

"Уч қаҳрамон" бозорида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Маълум бўлишича, бозорнинг 8 000 м/кв майдони ёниб зарарланган.

949
0
Видеодан кадр

Кеча, 11 август куни "Уч қаҳрамон" бозорида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент вилояти ИИББ ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Бозорнинг умумий дўконлар қурилган майдони 20.000 м/кв бўлиб, кўрилган тезкор чоралар натижасида 12.000 м/кв майдонда жойлашган савдо дўконлари ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар аниқланмаган.

Унга кўра, ҳолат юзасидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиши сабабларига аниқлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, тергов органлари якуний хулосасига кўра қўшимча ахборот берилиши маълум қилинди.

949
0

Комментарии