• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 11 августа 2025

"Сенга эрим керакми?": Қашқадарёда аёл ва унинг қариндошлари бир қизни омма олдида калтаклади - видео

Жабрланувчига нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, жиноят иши қўзғатилган.

2787
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 атрофида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.

Ҳодиса жойига профилактика инспектори етиб бориб, жанжални бартараф этиш мақсадида Н.П.ни тумани ИИБ биносига олиб келган.

Н.П.нинг расмий никоҳида бўлган аёли қариндошлари билан бирга жамоат жойида "Сенга эрим керакми" деб, Д.И.ни бир неча маротаба танасининг турли жойларига тепиб, уриб, кийимсиз ҳолатда қолдирган.

Маълум бўлишича, профилактика инспектори томонидан тўлиқ терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ва процесс иштирокчиларининг олган тан жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2787
0

Комментарии