• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 августа 2025

Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

Ишсизлик нафақасини меҳнат шартномаси бекор қилинган ва сўнгги беш йилда камида 18 ой ишлаган шахслар олишлари мумкин бўлади.

972
0
Sputnik

Жорий йилнинг 1 ноябридан Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади ҳамда уни олиш шартлари ўзгаради. Бу ҳақда фармонида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, нафақа фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда сўнгги беш йилда камида 18 ой ишлаган шахсларга тўланади.

Нафақа тайинлаш учун меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ярим йил ичида мурожаат қилиш лозим. Бу ҳолда сўнгги 1,5 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобидан уч ой давомида тўлов амалга оширилади.

Биринчи ойда – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида, аммо энг кам ойлик иш ҳаққинигг 3 баравари (3,813 млн сўм)дан ошмаган ҳолда тўланади. Илгари тўлов миқдори ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизини ташкил қилар эди. Кейинги ойларда – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, лекин 3 ЭКОИҲдан кўп эмас.

Ишсизлик нафақасини қайта тайинлаш учун аввалги тайинланган нафақа олиш муддати тугаганидан кейин расмий равишда камида 12 ой ишлаш зарур.

Агар нафақа олувчи бандлик органлари йўлланмаси билан суҳбатга ёки эълон қилинган бўш иш ўринларига бормаса, ёки унга таклиф қилинган мос ишдан бош тортса, нафақа тўлови келгуси ойнинг 1 санасидан тўхтатилади.

972
0

Комментарии