• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 августа 2025

Ўзбекистонда йил бошидан буён 24 нафар сохта табиб жавобгарликка тортилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни тиббий литсензиясиз фаолият юритаётган юридик шахслар тасдиқланган стандартларга жавоб бермайдиган шубҳали усуллардан фойдаланаётгани ҳақида огоҳлантирди.

942
0
UzNews.uz

2024 йилда лицензиясиз тиббий фаолият юритганлиги учун 38 та юридик шахснинг ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига эса 24 та юридик шахс молиявий жаримага тортилган, бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Вазирлик аҳолини сохта табибларга ишонмасликка чақирмоқда. Қайд этилишича, бугун мамлакатда 150 та тадбиркорлик субъекти тегишли лицензия асосида халқ табобати йўналишида самарали фаолият юритиб келяпти.

Бироқ яратиб берилган ушбу имкониятларга қарамай, кейинги пайтларда тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан, рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш билан шуғулланаётган ҳамда бу орқали инсонлар соғлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдираётган сохта табиблар сони кўпайиб боряпти.

"Энг ёмони, хасталиклардан тез, осон, асоратсиз, муҳими, табиий усул билан ва уй шароитида халос бўлишни истаган юртдошларимиз ғайритабиий қобилиятларга эга”лигини иддао қилаётган, турли йўллар орқали одамлар ишончига кириб, ҳеч қандай тасдиқланмаган ҳамда тегишли синовлардан ўтмаган “хизмат”ларни таклиф этаётган бундай кимсаларга алданиб қолмоқда", - дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда сохта табиблик билан шуғулланиб, ўзини реклама қилаётган ҳолатлар ва қўлланилаётган муолажа усуллари далилларга асосланган тиббиётнинг даволаш услубларига кирмайди.

Бундай сохта усуллар белгиланган диагностика ва даволаш миллий клиник протоколлари ҳамда стандартларига мутлақо мувофиқ эмас.

Қолаверса, юқоридаги муолажалар билан шуғулланаётган шахсларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фаолият юритишлари учун ҳеч қандай лицензия берилмаган.

942
0

Комментарии