• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 8 августа 2025

TalabaExpo–2025 Наманганда — ярмарка қандай ўтди

7 август куни Наманган шаҳрида — Баркамол авлод спорт комплексда TalabaExpo–2025 доирасида йирик касб ярмаркаси бўлиб ўтди.

1079
0

Мазкур тадбир Ўзбекистон Президентининг ПҚ-61-сонли Қарори доирасида, O‘zMilliyBank, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилди.

Ярмарканинг асосий мақсади — битирувчиларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш, уларнинг касбий йўлини белгилаш ҳамда бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ярмарка доирасида қуйидагилар тақдим этилди:

— 240 дан ортиқ йирик компаниялар;

—1500 дан ортиқ бўш иш ўринлари;

—Юқори курс талабалари учун амалиёт имкониятлари.

Тадбир якунлари:

—8 667киши ярмаркада иштирок этди;

—2 253 нафар иштирокчи иш берувчилар билан суҳбатдан ўтди;

— 914 нафар талаба ўзининг келажак иш жойини танлади;

— 68 нафар иштирокчи ўз бизнес лойиҳаларини тақдим этди.

NBU кўмагида:

“Келажакка қадам” дастури доирасида, NBU битирувчиларнинг бизнес ғояларини амалий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган учта янги кредит маҳсулотини тақдим этди:

—“Келажакка биринчи қадам”

—“Келажак йўлида старт”

—“Ёруғ келажак сари”

NBU барча иштирокчиларга ташаккур билдиради!

Реклама ҳуқуқлари асосида

1079
0

Комментарии