Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ҳаво ҳарорати асосан кундузи 35-37 даража, жанубда 40 даражагача бўлади, бу август ойи биринчи ўн кунлигининг иқлимий меъёрига яқиндир.
Дам олиш кунлари ҳарорат кундуз кунлари 37-40 даража атрофида, жанубда 42 даражагача кўтарилади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 10 августда республика шимолида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 21-23 даража, кундуз кунлари 8 аавгустда 35-37 даража, 9-10-августда 37-39 даража бўлади.
Комментарии