Бугун Халқ депутатлари Қамаши тумани кенгашининг навбатдан ташақари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди ва Тоғаев Ботир Нормаҳмадович Қамаши тумани ҳокими этиб тайинланди.
Ботир Тоғаев 1976 йилда Китоб туманида туғилган. У 2001-2015 йиллар давомида вилоятнинг Шаҳрисабз, Китоб ва Касби туманларида ҳам қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида самарали фаолият олиб борган.
Бугунгача Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Aграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибият мудири лавозимида ишлаб келган.
Aввалроқ, Қамаши тумани ҳокими Шерали Санаев Миришкор туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.