Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги айрим дала ҳовли эгалари канализация тизимини Чорвоқ сув омборига йўналтиргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Бўстонлиқ тумани бўлими ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Маълум бўлишича, "Бурчмулла" маҳалласи аҳолиси Чорвоқ сув омбори яқинида хўжалик, ёмғир ва суғориш сувларини оқизиш учун ариқлар қазиб, махсус қувурлар ўрнатган.
Мазкур ҳолат юзасидан сув омборининг ушбу ҳудуд учун масъул ходимига нисбатан МЖтКнинг 82-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Унга нисбатан БҲМнинг 10 баравари (4 млн 120 минг сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланилган.
Қазилган ариқлар ва ётқизилган қувурлар демонтаж қилинди.
Комментарии