АҚШнинг Аризона штатида тиббий самолёт қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, дея хабар берди CNN нашри.
"Икки винтли кичик тиббий транспорт самолёти кундузи соат 12:40 атрофида Чинле аэропорти яқинида қулаб тушди ва ёниб кетди. Бортда тўрт киши бўлган. Уларнинг ўлими тасдиқланди," - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, самолёт беморга яқин орадаги шифохонадан борган. Ҳозирда ҳодиса сабаби номаълум.
Комментарии