Бош прокуратура хабарига кўра, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро А.С. яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто - актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун 21 дона майнинг қурилмаларини ноқонуний улаши оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1,2 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлик йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии