21 кун давомида ўтказилган Тиғ махсус профилактик тадбири якунига кўра, пойтахт кўчалари ва жамоат жойларида фуқаролардан совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган 1715 та буюмлар олиб қўйилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
1631 нафар шахсдан 1614 дона пичоқ, 17 дона кастет, 19 дона бита, 7 дона пневматик қурол, 2 дона электрошокер ва бошқа хавфли буюмлар топилган.
ИИББнинг таъкидлашича, аниқланган ва фуқаролардан олиб қўйилган буюмларнинг хусусияти, шубҳасиз, кўплаб эҳтимолий жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинганидан далолат беради.
Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни қонунга хилоф равишда олиб юрганлик учун БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга, шунингдек, бошқа жавобгарлик чораларини қўллашга сабаб бўлади.
Комментарии