• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 23 сентября 2021

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик содир бўлди

Бир йигит ўзининг 3 нафар тенгдошини пичоқлади.

523
0
видеодан кадр

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълумот беришича, жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 13:20 да М. исмли йигит шаҳардаги 2-сонли мактаби олдида 3 нафар таниши билан кўришган, шундан сўнг гаплашиш олиш мақсадида кафе ёнига борган. 

У ерда ўзаро келишмовчилик сабабли йигитлар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал вақтида М. ёнидаги йиғма пичоқ билан 3 нафар тенгдошига тан жароҳати етказган.

“Икки ошнам билан ҳазиллашаётганимда қолганлари келиб, сен бизни ҳам гапиряпсан, деб уришиб кетди”, -  дейди айбдор йигит.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

523
0