• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 августа 2025

Тошкентда криптовалюта билан 5 минг долларлик ноқонуний операциялар ўтказган эркак ушланди

Фуқаро бир неча ой мобайнида BitGet платформасида криптовалюта билан ноқонуний операциялар амалга оширган.

1293
0
Иллюстрация

Бектемир туман жиноят ишлари бўйича судида 28 ёшли З.Т.нинг криптоактивлар муомаласи соҳасидаги қонунбузарлик ҳолати юзасидан иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири суд қарорига таяниб хабар берди.

Суд материалларига кўра, З.Т. жорий йил март ойидан июлгача BitGet платформасида криптовалюта савдоси билан ноқонуний тарзда шуғулланган. У жами 5 311,08 USDT миқдорида операциялар амалга оширган. (USDT — бу доллар курсга боғланган Tether криптовалюта бирлиги бўлиб, 1 USDT = 1 АҚШ доллари — таҳририят изоҳи). Шу орқали у криптоактивлар муомаласи соҳасидаги қонунчиликни бузган.

Суд мажлисида З.Т. ўз қилмишини тан олди, бундан кейин бундай ҳаракатларни такрорламаслигини айтди ва суддан енгиллик сўради.

Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155-4-моддаси бўйича айбдор деб топди ва унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. Шунингдек, ундан олинган Techno Pova 6 русумли мобил телефон давлат фойдасига мусодара қилинди.

1293
0

Комментарии