• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 августа 2025

Айрим оилаларга фарзандининг боғчаси учун моддий ёрдам пули тўлаб берилади

Моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида тўланади. Ёрдам пулининг тўлаб бериш тартиби белгиланди.

1045
0
UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан “Камбағал оилалар реестрига киритилган расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун моддий ёрдам тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 

Қарорга кўра, моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида тўланади.

Бунда уларнинг мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ига БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорда тўлаб берилади.

Моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.

Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

— қонуний вакилнинг фуқаролик биометрик паспорти маълумотлари;
— 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари;
— мобил телефони рақами;
— АТ “Халқ банки” банкида очилган банк картаси маълумотлари.

Моддий ёрдам ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача қонуний вакилларнинг “ижтимоий карта”ларига, улар мавжуд бўлмаганда, АТ “Халқ банки”да очилган банк карталарига ўтказиб берилади.

1045
0

Комментарии