• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 августа 2025

Андижонда МИБ ходимлари алимент қарздори учун сохта учрашув уюштирди

МИБ ходимлари қиз бола номидан қарздор билан Telegram‘да ёзишишган ва қидирувдаги шахс қўлга олинган кафега учрашувга таклиф қилишган.

1533
0
UzNews.uz

МИБ Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, қидирувдаги шахс икки йил давомида вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлашдан бўйин товлаб келган. Натижада унинг қарзи 59 миллион сўмга етган.

МИБ ходимлари қиз бола номидан Telegram мессенжерида қарздор билан ишқий ёзишмаларга киришиб, унга қаҳвахоналардан бирида учрашув белгилашган.

Эркак "учрашув"га келганида, уни МИБ ходимлари ушлашган. Ҳозирда қарздордан талаб қилинган алимент суммасини ундириш ишлари олиб борилмоқда.

1533
0

Комментарии