• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 августа 2025

Талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёнлари 1 августдан бошланди

Регламентга мувофиқ, дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.

912
0
EDU.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори билан тасдиқланган регламентга асосан, 1 августдан бошлаб талабалар аризаларини my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин

Регламентга мувофиқ, дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.

Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

— 1-курс талабалари учун 55–65 фоиз;

— 2-курс талабалари учун 15–20 фоиз;

— 3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20–25 фоизгача ажратилади.

Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.

912
0

Комментарии