• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 августа 2025

ИИО ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик учун жарималар оширилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик учун белгиланган минимал жарима миқдори 5 баробарга оширилиб, 2 миллион сўмга етказилди.

561
0
UzNews.uz

Президент томонидан ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутувчи қонун имзоланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ўзгартишлар киритилмоқда:

  • Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик учун эндиликда 5 дан 12 БҲМгача (2 млн 60 минг сўмдан 4 млн 944 минг сўмгача) жарима белгиланмоқда. Илгари минимал жарима 1 БҲМ (412 минг сўм) эди.
  • Бир йил ичида шундай ҳуқуқбузарликни такроран содир этганлик учун 12 дан 30 БҲМгача (4 млн 944 минг сўмдан 12 млн 360 минг сўмгача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланади. Илгари энг кўп жарима миқдори 15 БҲМ (6 млн 180 минг сўм) эди.

Сенаторлар таъкидлашича, сўнгги вақтларда Ўзбекистонда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ҳолатлари кўпайган.

2024 йилда фуқаролар томонидан ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ 85 мингдан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилган.

561
0

Комментарии